Биринчи бўлиб, шу бештаси кетади

Муаффақиятсиз мавсумдан ейин “Челси”да катта тозалаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Клуб мутасаддилари бир неча футболчи хизматидан воз кечишга тайёр. Улар орасида шартномаси якунланаётганларга янги битим берилмайди. Ўзаро ҳамкорлик келишуви якунланмаганлар эса трансферга қўйилади.

Таниқли инсайдер Бен Джейкобс “аристократлар” биринчи  бўлиб қутилишни истаётган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Пьер-Эмерик Обамеянг,  Рубен Лофтус-Чик, Конор Галлахер, Кристиан Пулишич, Ҳаким Зиеш ёзда ўзига янги жамоа топиши керак бўлади.

Клуб мухлислари беш нафар футболчи орасидан “Челси” ўзи тарбиялаган Конор Галлахерга яна имконият берилишини кутяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!