Биринчи лига.

Биринчи лига мусобақаси ҳам ўз манзили томон яқинлашиб қолди. Охирги иккита турни андижонликлар ўз майдонида ўтказадилар. 29 октябрь куни «Ғаллаорол», 1 ноябрда эса «Зомин» жамоаси «Соғлом авлод» стадионида мехмон бўлади. Бугундан эса Усмон Тошев жамоаси ушбу ҳал қилувчи учрашувлар учун тайёргарликка киришдилар.