Биринчи лига: Даврон Исоқов: Олий лигага муносиб эканлигимни исботлайман

Биринчи лига карвони аста-секин поёнига етиб бормоқда. Ҳозирда Олий лигага чиқишига бир қадам колган "Цементчи " жамоасида тўп сураётган Даврон Исоқов билан боғланиб суҳбатга тортдик.

Даврон ака катта футбол оламига качон кириб келгансиз?

- Футболга тасодиф туфайли кириб келганман 20 ё шдан футбол билан шуғуллана бошлаганман.

Агар сир бўлмаса қандай тасодиф?

-Ўртоқларим билан 2-лига жамоаси билан ўртоқлик учрашуви бўлди. Шунда мени ўйиним уларга ёқиб қолиб жамоага таклиф қилишди. Шундан сўнг футбол билан шуғуллана бошладим.

Сизни футболга кириб келишингизда ким сабабчи бўлган?

- Мени футбол оламига кириб келишимга тақдир сабабчи деб ўйлайман.

Биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Футбол бўйича биринчи мураббий устозим Шухрат ака Қорабоев.

Қайси жамоаларда тўп сургансиз?

- "Навбахор" ёшлар лигасида 2 йил, "Косонсой" жамоасида 4 йил ва хозирги севимли "Цементчи " жамоамда 1.5 йил тўп сурдим.

"Навбаҳор" жамоаси ёшлар лигасида тўп сурган даврларизни эслай оласизми?

- Ҳа албатта, жуда яҳши эслайман, чунки биринчи бор "Навбахор" ёшлар лигасига қабул қилинган куним хурсандлигимдaн ҳатто ўша тун кўзимга уйқу келмаган.

Фаолиятиз давомида қизиқарли воқеалар бўлганми?

-Ҳа жуда кўп бўлади, тўғриси футболни ўзи жуда қизиқ.

Сиз учун ёдизда қолган энг қизикарли воқеа ҳақида гапириб берсангиз?

- Ўша кун ҳали ҳам ҳозиргидай ёдимда. Ўша кезлари мен "Навбахор" ёшлар лигасида тўп сураётган эдим. Биз жамоа билан клуб ошхонасига кирган эдик. Мен кириб мураббийлар ўтирадиган столга ўтириб олган эдим. Шунда жамоадошларим Даврон тур бу жой сенга иссиқлик қилади деб хазил мутойиба қилишган еди.

Ҳаётдаги мақсадингиз борми? Қандай ?

-Албатта ҳаётда ҳам ишда ҳам мақсадсиз яшаб бўлмайди. Мақсадим шундан иборатки, Олий лигада ўз ўрним бўлишини хоҳлайман. Бунинг учун қанча меҳнат қилиш керак бўлса мен тайёрман.

Орзуингиз борми?

- Ҳаммани ўз орзуси бўлгани каби мени ҳам орзуим Олий лигада ҳам асосий ўйинчи сифатида футбол ўйнаш ва миллий терма жамоа сафида ўйнаб Юртимиз байроғини кўкларга кўтариш.

Фаолиятингиз давомида армониз борми?

-Навбахорда асосий таркибга кира олмаганман, лекин олий лигада ўйнай олишимни ҳаммага исботлайман.

Sports.uz учун махсус Азизбек Абдуғаниев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!