Биринчи лига. Фарруҳ Турдалиев энди “Хотира-79”да
Фарғоналик дарвозабон ниҳоят ўзига жамоа топган кўринади. Қишки йиғинлар чоғида аввалига “Андижон” сўнгра “Норин” сафида кўриниш берган Фаррух Турдалиев яқинда биринчи лиганинг бошқа бир аъзоси Уйчининг “Хотира-79” жамоаси таркибидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли посбон ўз вақтида олий лигада “Нефтчи”, “Бухоро” ва “Шўртан” сингари жамоалар дарвозасини қўриқлаган.
Фикрлар