Биринчи лига клуби мусобақадан четлатилди
Тошкент вилояти футбол академияси қошида ташкил этилган “Янгийўл” футбол жамоаси “Биринчи лига регламенти”нинг 9.8-банди асосида Лига қатнашчилари сафидан чиқарилди.
“Янгийўл” Биринчи лиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган “Насаф-фарм”га қарши учрашув учун ташриф буюрмаганидан келиб чиқиб, жамоага 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилганди. 16-турга келиб академия жамоаси “Бунёдкор-фарм” билан ўйинда иштирок этмади ва иккинчи бор техник мағлубиятга лойиқ кўрилди.
“Биринчи лига регламенти”нинг 9.10-бандига кўра, мусобақадан четлаштирилган жамоа шу мусобақа доирасида қанча учрашув ўтказганидан қатъий назар унинг барча натижалари бекор қилинади. Огоҳлантириш ва четлаштиришлар эса ўз кучида қолади. Шундан келиб чиқиб, Лига Биринчи лига турнир жадвалини қайта шакллантиради, - дейилади хабарда.
Фикрлар