Биринчи лига: Соҳиб Абдуллаев: Орзуим Ўзбекистон МТЖ ўйнаш
Ads


Биринчи лига карвони аста-секин поёнига етиб бормоқда. Ҳозирда "Зомин" жамоасида тўп сураётган Соҳиб Абдуллаев билан боғланиб суҳбатга тортдик.


Сохиб ака катта футбол оламига качон кириб келгансиз?
--Катта футболга 15 ёшимда кириб келганман. У пайтда маҳалладаги боллар билан футбол ўйнаб юрар эдик. Кунлардан бир куни Владимир Фомичёв ўйинимни кўриб қолган экан. Кейин у киши ўз жамоасига таклиф қилдилар. У вақтда Фомичёв "Машъал жамоасида мураббий эди. Футболга кириб келишимда Владимир Фомичёвнинг ҳизматлари катта.

Демак, "Машъал" дастлабки жамоангиз?
- Ҳа албатта. "Машъал" жамоаси профессионал фаолиятимдаги дастлабкиси эди. У ерда мен 3 йил тўп сурганман. У вақтда ўринбосарлар сафида тўп сурардим. Ўринбосарлар сафида тўпурар ҳам бўлганман. 2009 йили асосий таркибдаги дебютимни ҳам ўтказганман. Дебютимда роса хаяжонланганман.

"Машъал"дан сўнг қайси жамоаларда тўп сургансиз?
- "Машъал"дан кейин "Насаф, "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоаларида ва бир қанча биринчи лига жамоаларида тўп сурганман. Ҳозирда Жиззахнинг "Зомин" жамоаси сафида тўп суряпман.

Оилангиз ҳақида қисқача айтиб берсангиз
-Шахсий хаётимга келадиган бўлсам, уйланганман 1 тa ўғил фарзандим бор. Оилада 5 та фарзандмиз, 2 қиз  ва 3 ўғил.

Фаолиятиз давомида қизиқарли воқеалар булганми?
-Ха, албатта қизиқарли воқеа бўлган. Туркиянинг Анталия шахрида "Навбаҳор" билан йиғин ўтказаётган пайтимиз биринчи маротаба Италия футболи афсонаси  Роберто Баджо билан лифтда учрашиб қолганман. Лифтдан чиқсак мухлислар ўраб олди. Хайрон бўлиб қолдим Муҳлислар мендан xaм дасхат олишди.  Кейин билсам кейин билсам ёнимдаги Роберто Баджо экан.

Хаётдаги максадингиз?
-Хаётдан мақсадим шуки, катта футболчи бўлиш ва Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш.

Ҳаммани орзуси бўлгани каби сизни хам орзуингиз борми?
-Xa бор. Орзуим катта футболчи бўлиш, ота-онамни  хаж сафарга олиб бориш.


Sports.uz учун махсус Азизбек Абдуғаниев.