Биринчи лига. Тўпурарлик баҳсида ким устун?
Ads

Биринчи лига бахслари айни қизғин паллага кирмоқда. Бугун ҳам навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.
Мусобақада ўзини кўрсатаётган хужумчилар талайгина. Тўпурарлик бобида қолганларга ўрнак бўлаётган "НБУ-Осиё" форварди Орифхўжа Абдуҳолиқов 17 та гол билан карвонбошилик қилмоқда. Бу ўйинчида хужумчига хос ҳислатлар шаклланишда давом этмоқда. Орифхўжа ҳам акаси сингари таниқли ўйинчи бўлиши кутилмоқда.
Кейинги ўринларда "Норин" хужумчиси Баҳодир Муртазоев ва "Машъал-2" ўйинчиси Шаҳзод Убайдуллаевлар боришмоқда. Уларни ҳисобида 11 тадан гол бор.

Тўпурарлар рўйхати:

1. Орифхўжа Абдухолиқов (НБУ-Осиё) - 17

2. Баҳодир Муртазоев (Норин) - 11

3. Шахзод Убайдуллаев (Машъал-2) - 11

4. Даврон Исоқов (Цементчи) - 10

5. АбдулАзиз Юсупов (Цементчи) - 10

6. Акмал Абдураҳмонов (Сурхон) - 10

7. Бекзод Махпралиев (Ёзёвон-Лочинлари) - 10

8. Сардор Матмуратов (Хоразм) - 9

9. Нодир Давлатов (Янгиер) - 9

10. Достон Тошматов (Зомин) - 9