Биринчи лига:
Ads

 

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Томонлар ўртасидаги ўйин 18 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Александр Мочинов Қатар U-19 термасига қарши ўйин учун 21 нафар футболчини жалб қилди.


Қувонарлиси шундаки "Цементчи"нинг икки нафар ёш аъзолари Санжар Зокиров хамда Аббос Жумакуловлар яна терма жамоа йиғинига таклиф этилди.

Ушбу ёш футболчилар терма жамоа сафида икки кун аввал Қатар давлатига учиб кетдилар. Бу ерда ёшларимиз Қатар ёшларига қарши сўнгги назорат учрашувини ўтказадилар.

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив оролларига қарши куч синашади.