“Биринчи сен кетасан!” Чемпионликни қўлдан чиқарган “Арсенал”да тозалаш бошланди
Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида “Манчестер Сити” яна “Арсенал”дан ўзиб кетди.
“Канонирлар” бош мураббийи Микель Артета таркибни такомиллаштириш мақсадида ишончни оқламаган футболчилардан қутилишга қарор қилди.
The Athletic нашрининг ёзишича, испаниялик мутахассис биринчи бўлиб португалиялик ярим ҳимоячи Фабиу Виейрадан воз кечди. 23 ёшли футболчининг даражаси ва машғулотларга муносабати бош мураббийга маъқул келгани йўқ.
Фабиу лондонликлар сафига 2022 йилнинг ёзида олиб келинганди. Клуб бу ўйинчи учун “Портгу”га 35 миллион евро тўлаган.
Виейра якунланган мавсумда Премьер-лигада 11 маротаба майдонга тушиб, бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Фикрлар