Бирорта ҳам ўйин ўтказмаган дарвозабон яна "Реал"га қайтиши мумкин

  • 13 апреля, 2020, 20:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” Мадриднинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин яна жамоага қайтиши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра, агар  ПСЖдан ижарага олинган посбон Альфонс Ареола жамоадан кетса, айнан Лунин асосий дарвозабон Тибо Куртуага ўриндош бўлиши мумкин.

21 ёшли Лунин мавсумни “Вальядолид”да ижарада ўтказмоқда. Аммо, бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ. Унинг “қироллик клуби” билан шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию