Бирорта назорат ўйинида ғалаба қозонмаган "Пахтакор" БААдаги йиғинни якунлади
Бугун "шерлар" Дубайдан Тошкентга қайтиб келишади.
"Пахтакор" БААнинг Дубай амирлигида ўтказган йиғинини ниҳоясига етказди.
Икки ҳафталик йиғин давомида Питер Хюистра жами 28 нафар футболчи билан машғулот ўтказди. Унда ўтган мавсум ёшлар жамоаларида ўзини кўрсатган бир қатор футболчилар ҳам синаб кўрилди. Кичик жароҳати бор ўйинчилар тикланиш жараёнини давом эттирди. Йиғинда уч назорат баҳси ўтказилиб, "Зенит" (0:3), "Спартак" (1:2) ва "Рига" билан беллашувларда (0:2) жамоанинг умумий тайёргарлигини ўстириш борасида ишланди.
Бугун "шерлар" Дубайдан Тошкентга қайтиб келишади. Кейин машғулотлар Қибрайдаги базада давом эттирилиши кўзда тутилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар