
Битта суперфутболчи учун курашга яна бешта топ-клуб қўшилди
Ўтган мавсумда Англия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган “Кристал Пэлас” сардори Марк Гехи гранд клубларда ўйнайдиган юқори даражага етди.
Гехини ёзги трансферлар даврида “Ливерпуль” трансфер қилмоқчи бўлди. Бироқ “Кристал Пэлас” марказий ҳимоячини қўйиб юбормади.
Англиянинг амалдаги чемпиони бу ўйинчи олиш фикридан қайтгани йўқ. Бироқ энди бу режани амалга ошириш янада қийинлашади.
The Mirror нашрининг маълум қилишича, Марк Гехи учун курашга турли мамлакатларнинг қудратли клублари ҳам қўшилди. Хусусан, “Бавария” ва “Реал” Гехини олиш режасини тузиб чиқмоқда.
“Барселона”, “Интер” ва “Ювентус” юқори малакали ҳимоячини олиш учун курашишга тайёргарлик кўряпти.
Марк Гехининг “Кристал Пэлас” билан амалдаги шартномаси ёзла тугайди. Шу боис барча харидор клублар январь ойида футболчини музокаралар столига таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Фикрлар