Биз айтгандик, биз билгандик: Эктор Купер расман истеъфога чиқарилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
"2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келган аргентиналик мутахассис бош жамоамизга 1 йилдан ортиқроқ муддат давомида устозлик қилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эктор Купер ҳамда унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди", - дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, SPORTS.uz сайтида бундан бир неча кун аввал Купернинг истеъфога чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар
Энди УФА дагилар янги мураббий танлашда ва тайинлашда адашишмаса булгани.
Шу уринда бир савол тугилади: - Куппер хакикатдан хам шу даражада нунок мураббиймиди ? - ёки бизни футболчиларимиз Куппер каби мураббийлар даражасида эмасмиди ?
Янги мураббий танлашда УФА рахбарлари масалани шу томонларини хам инобатга олиб "етти улчаб бир кесиб" термамизга муносиб(хос ва мос) омадли тайинловга эриша оладилар деб умид киламиз.
ОМАД УЗБЕКИСТОНИМИЗГА !!!