Биз биргина Лукаку учун ўйнамаймиз!

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель яқинда Ромелу Лукакунинг ўйини танқид қилганди. 97,5 миллион фунтга олинган юлдуз ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаяпти ва жамоага деярли фойда келтираётгани йўқ.

Томас Техель жамоа ўйин услубини Лукакуга мослаштирмаслигини таъкидлади.

- Биз Лукакуга ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қиляпмиз. Лекин ўйин тактикасини Ромелуга мослаштирмайман. Биз бир ўйинчига боғланиб қолмаймиз.

Биз унинг муҳим ўйинчига айланишини истаймиз. Футбол жамоавий ўйин ва 10 нафар футболчи битта ҳужумчига вазият яратиш билан шуғулланмайди. “Челси”нинг ягона принципи ҳар бир ижрочи жамоага хизмат қилишидан иборат ва бу ҳеч қачон ўзгармайди, - деди Томас Тухель.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!