"Биз буни эплай оламиз, қурбимиз ҳам етади" - "Насаф"га супергол урган Сардор яна бу ишини такрорламоқчи!

28 июль куни Андижонда катта футбол байрами. Шу кеча “Андижон” клуби иккинчи давранинг дастлабки учрашувида “Насаф”ни “Бобур Арена”да қабул қилади. Ниҳоят, андижонликлар жонажон уйига қайтишди.

Ёдингизда бўлса, мавсумнинг илк турида “Андижон” “Насаф”нинг майдонида Сардор Абдунабиевнинг суперголи эвазига муҳим уч очкони қўлга киритиб қайтишганди. Бу сафар ҳам Абдунабиев ва унинг жамоаси ғалаба иштиёқида жиддий тайёрланишмоқда. Бўлажак баҳс олдидан айнан ўз голи билан “Насаф”ни тиз чўктирган Сардорга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Иккинчи давра бошланиш арафасида. “Андижон” эса “Насаф”га қарши астойдил тайёргарлик кўряпти. Бўлажак ўйин олдидан нималарни айта оласиз?

- Бу ўйинга барчамиз жиддий тайёрланяпмиз. Биласиз, чемпионатнинг 1-турида сафарда “Насаф”ни ютиб келганмиз. Иккинчи даврани ҳам ғалаба билан бошламоқчимиз. Биз шунчаки ўйнамаймиз. Ўз кучимизни намойиш қилиб, мухлисларимизни хурсанд қилган ҳолда ютмоқчимиз. Ўзимизнинг майдонимизда очилиш маросими ҳам бўлади. Бўлажак учрашув қандай бўлишини ўйлаб, ҳозирдан яхши ҳис қиляпмиз. “Андижон” мухлисларини ҳамма билади. Стадионда муҳит умуман бошқача бўлади. Шунга яраша биз ҳам қаттиқ тайёргарлик кўряпмиз, мақсадимиз фақат ғалаба! Албатта, буни эплай оламиз ва қурбимиз ҳам етади.

абдунабиев_1

- “Насаф”нинг ҳозиргача ягона мағлубияти “Андижон” билан учрашувда содир бўлган ва сизнинг урган чиройли голингиз ўйин тақдирини ҳал қилган. Ўша учрашувни тез-тез эслаб турасизми ёки...

- Албатта, мен учун ҳали ҳаммаси олдинда. Яна бундай чиройли голларни уришим керак. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Ҳа, ўшанда яхши гол бўлган. Аммо гол чиройли ёки оддий ҳолатда киритилмасин муҳими, жамоамизга ғалаба келтирса бўлгани. Бу биз учун катта шараф бўлади.

- Олдинда яна “Насаф” билан ўйин кутиб турибди. Фараз қилинг, сизга яна чиройли гол уриш имконияти тақдим этиляпти ва бу ўйин тақдирини ҳал қиладию, аммо мавсум охиригача бошқа гол ура олмасангиз, бунга рози бўлармидингиз?

- Йўқ. “Насаф”га гол уриб, бу ёғига гол урмаслик тўғри келмайди. “Насаф”га ҳам, бошқа жамоага ҳам гол уриб “Андижон”нинг ғалабасига ўз ҳиссамни қўшсам бўлгани. Мен учун муҳими шу. Менга чиройли эмас, балки ғалаба голи бўлса етарли. Бу орқали жамоадошларимиз билан хурсандчилик қилсак, бу жуда ажойиб бўлади.

абдунабиев1_1

- Демак, яна “Насаф”га гол уриш ниятингиз бор...

- Албатта, гол уриш ниятим бор. Бу учрашувда ғалабадан бошқа нарсани ўйламаяпмиз. Бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ. Мухлисларимиз ҳам шуни талаб қилишади. Шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз.

- Ниҳоят, “Андижон” “Бобур Арена”га қайтяпти. Табиийки, ўша куни муҳит бетакрор даражада бўлади. Шуларни ўйлаганингизда нималарни ҳис қиляпсиз?

- Албатта, ишқибозларимиз биз учун шундай муҳит яратишяпти ва биз ҳам қараб турмаймиз. Шунга лойиқ даражада ўйин кўрсатишимиз керак. Ғалабамиз билан стадиондаги муҳитни янада безатиб беришимиз керак.

абдунабиев3

- Жамоанинг ёзги тайёргарлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Ҳаммаси режа бўйича яхши бўлди. Тожикистонда йиғин ўтказдик. Яхши рақибларга қарши ўйнадик. Ўз ўйинимизни кучайтириб, янада жанговар ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Ruziqulov
26/07/2023 15:50
Hammasini vaqt koʻrsatadi gol urasanmi yoki urolmassan balki 20 yil deganda NASAF ni bir yutgan Andijon endi 10 yil magʻrurlanib yurasanmi
&
+998912358811
26/07/2023 01:33
Насафни галабаси аникку.
&
Murodiljon
26/07/2023 18:11
Сен каердан биласан
Шухрат Хусаинов
27/07/2023 13:40
Андиларда хам футбол пайдо булибдими
&
Bek 56
26/07/2023 19:39
Насаф лу'лилар жамоаси ютказса бахона к,идиради
&
Олға насаф
26/07/2023 18:52
Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлар тарихига тўхталадиган бўлсак, чемпионат мобайнида клублар шу кунгача 43 бора тўқнаш келишган. Шулардан 7 тасида “Андижон”нинг қўли баланд келган. “Насаф” эса 27 марта ғолиб чиққан. Шунингдек, 9 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 49\94 “Насаф” фойдасига. (Sports.uzдан олинди) !!!!!!!!!!
&
Murodiljon
26/07/2023 18:12
Olg'a Andijon
&
Турсунов Рамазон
26/07/2023 15:51
Насафни уйинини икинчи даврада курасанла канака уйнашини хамманга курсатиб куяди .Хакамларинг хам санлага ёрдам беролмайди.Насаф узбекистонда биринчи команда.Насаб Осиеда хам урни бекиёс.Насаф хар дойим зур булган.Бундан кейин хам зурлигича колади.Хамма хаваскиладиган каманда.Насаф хохласангла хам хохламасангла хам чемпиён булади.Андижон Насаф олдига ким бубти.Аждарни олдига жанга кирганда анжан кандай кочишини курамиз.Насафга ОЛЛОХ мадаткор булсин.Насаф мухлислари анжанга канака байрам килишларини томоша киласанла.Омад Ёр булсин олга Насаф.
&
26/07/2023 18:15
Андижонга ютказганидан кейин Карши каёкда эканлигини эсидан чикариб куйишади.ха ха ха
&
Uzbek ligion
26/07/2023 12:00
Nasaf revansh olib qaytadi.nasib bulsa .
&
Олға насаф
26/07/2023 09:09
Ҳа майли укажон, Насафга гол уриб катта ишни қойиллатгансан. Худди Европани энг зўр командасига гол ургандек. Жўжани кузда санайдилар. Насаф ҳар доим зўр бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади, жупруқчалар......... .
ABRORBEK TOJIBOYEV
26/07/2023 11:17
nasaf zor bolsa nega paxtakor chinpion balaveryapti ???tushintirvoribg aka
&
Uzbek ligion
26/07/2023 12:01
Akaxonlarini orqasidan.
&
+998912358811
26/07/2023 12:36
Сиёсат ва футболнинг курашувида хамиша сиёсат голиб булади. ЖЧ-2002 да Ж. Корея ва Испания уйинини эсланг.
&
Олға насаф
26/07/2023 16:16
Ўзингиз билмайсизми?((((:
&
+998912358811
26/07/2023 17:09
Узр сени уша пайтда тугилмаганингни хисобга олмабман.
&
Олға насаф
26/07/2023 18:47
Ўзинг туғилганмисан, сен нимага нам тортаяпсан???
&
Bek 56
26/07/2023 07:13
Албатда Андижон АЛЛОХ,ни ёрдами ила Насафни ютгай _ютади
&
Shahboz qarshi
26/07/2023 06:23
Sardorjonga javobim shuki,1-davradagi o'yin bu tasodif oddiygina,keyin stadiondagi muxlislar masalasiga kelsak nasaf o'yinchilari bunaqa bosimlardan ancha oldin o'tib bo'lgan.28-iyulda ishonaman nasaf 2-xissa kuch bilan o'ynab bo'lsayam 1-davradagi mag'lubiyat tasodif ekanligini isbotlaydi.mani xavotirim silardan yo andijonlik muxlilardanmas,insof bergur xakamlarimizdan xafsirab turibman.xalol o'yin bo'lsa kim kuchli bo'lsa o'sha yutadi.99% ishonaman nasaf katta kuch tashlab bo'lsayam andijonni ko'rdim demay yutib keladi.yana aytaman faqat hakamlarimizga ollohdan insof Tilghman,vijdonini oldida toza bo'lishsin.
&
Murodiljon
26/07/2023 18:13
ANDIJON 5:0 nasaf
&
Олға насаф
26/07/2023 18:44
Фолчи экансанку, шайтонларинг айтдими?
&
ал хилол
26/07/2023 09:05
Мактанма хуроз хунаринг оз
&
Bek 56
26/07/2023 07:24
Эй ойномачи Насаф Анджонгагина ютказган эмас Нефтчи хам 2_1 уриб ташлаган х,али бу бошланиши жуда ку'п маглуб бу'лса керак Насаф