Биз Кавани келишини кутяпмиз!

Уругвайлик тўпурар Эдинсон Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. “Манчестер Юнеайтед”ни тарк этганидан кейин эркин агент мақомида юрган футболчи “Вильярреал” билан музокара олиб бормоқда.

Бу маълумотни испан клуби бош мураббийи Унаи Эмери ҳам тасдиқлади.

- Мен Эдинсон Кавани билан суҳбатлашдим. Биз дўстона алоқадамиз. У ҳақиқатан Испания чемпионатига келишни истаяпти. У “Вильярреал”да тўп тепиши мумкин, - деди Унаи Эмери.

35 ёшли ҳужумчи Европага келганидан буён “Палермо”, “Наполи”, ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларида тўп тепган. Клублар миқёсида жами615 та учрашувда майдонга тушиб, 360 та гол ва 73 та ассист муаллифи бўлган.

Шунингдек, Эдинсон Кавани Уругвай терма жамоаси учун 133 та ўйинда 58 та тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!