Биз Кейнга кетадиган пулга бир гуруҳ футболчи оламиз!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн трансферидан воз кечди.
Бунга лондонликларнинг ўз тўпурарини ортиқча баҳолаб юборгани сабаб бўлмоқда. “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви клубдан кетмоқчи бўлаётган ҳужумчини олмоқчи бўлаётган клублардан 150-200 миллион фунт талаб қилмоқда.
“Манчестер Юнайтед” бир футболчи учун катта маблағ сарфлагандан кўра, бошқа бир неча позицияларни кучайтиришни маъқул топди.
Айни пайтда ушбу клуб Деклан Райс, Ренату Саншеш, Жюль Кунде, Рафаэль Варана, Пау Торрес ва Эдуардо Камавинга трансфери бўйича иш олиб бормоқда.
Фикрлар