
Бизда ўйнасанг, ҳафтасига 1 миллион евро оласан!
“Пари Сен-Жермен” клуби раҳбарияти асосий тўпурари Килиан Мбаппени жамоада олиб қолишдан умидини узгани йўқ.
The Independent нашрининг маълум қилишича, парижликлар 23 ёшли иқтидор эгаси клуб билан янги шартнома имзоласа, ҳар ҳафта бир миллион евро тўлашга тайёр эканини билдирмоқда.
Агар Мбаппе бу таклифни қабул қилса, жаҳон футболида энг катта маош оладиган футболчига айланади. Аввалроқ, Килианга “Реал” 20 миллион, ПСЖ 30 миллион евро атрофида маблағ ваъда қилганди.
Килиан Мбаппенинг ўзи келажаги ҳақидаги қарорини Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан кейин айтишини маълум қилган. Бу босқичнинг биринчи учрашувида парижликлар Килианнинг ягона голи эвазига “Реал”ни мағлуб этди. Жавоб баҳси 9 март куни Мадридда бўлади.
Мбаппе ПСЖ шарафини 2017 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда тўпурар футболчи 32 та учрашувда рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 16 та голли пас оширди.
Фикрлар