Бизга ўт! Грилишнинг харидорлари кўпайиб боряпти
Евро-2020 мусобақасида кумуш медал соҳибига айланган Жек Грилишнинг келажаги ҳануз ноаниқлигича қолмоқда.
30 ёшли яримҳимоячи Англия терма жамоаси сафида 39 ўйин ўтказиб, 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Энди эса у трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин.
Футбол бўйича ишончли манбалардан бири саналадиган инсайдер ва журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, Грилиш яқин кунларда ўз келажаги бўйича аниқ қарорга келишни режалаштирган.
Футболчи олдида бир вақтнинг ўзида бир неча йўл очиқ. Унинг агентлари билан музокараларни Грилишнинг икки собиқ клуби – «Астон Вилла» ва Ливерпул шаҳрининг «Эвертон» жамоаси давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Жек айнан «Эвертон» сафида ижара асосида тўп сурган эди. Шу билан бирга, «Сандерленд» катта юлдузга айланган яримҳимоячи учун курашдан деярли четлаб қолгани айтилмоқда.
Маълумот учун, 2021 йили «Манчестер Сити» Грилишни сотиб олиш учун «Астон Вилла» клубига 100 миллион фунт (тақрибан 117,5 миллион евро) тўлаган эди.

Фикрлар