
Бизга ўт, пулни ол! “Ал-Ҳилол” супертўпурарга 300 миллион евро маош ваъда қилди
Саудия Арабистонининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ал-Ҳилол” раҳбарияти Европа футболид порлаётган юлдузларни ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини тўхтатмоқчи эмас.
Бу гал шайхлар эътибор “Бавария”да тўпурарлик рекордларини янгилаб келаётган англиялик ҳужумчи Ҳарри Кейнга қаратилди.
Bild нашрининг ёзишича, “Ал-Ҳилол” хўжайинлари Ҳарри Кейнга умумий маоши 300 миллион еврони ташкил қиладиган уч йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Бу Кейннинг Мюнхенда олаётган маошидан бир неча баравар кўп.
Манбада қайд этилишича, Ҳарри Кейн 2023 йилнинг ёзида саудияликларнинг мўмай даромадли таклифига рад жавобини берган. Бироқ ҳозир вазият ўзгарган. 32 ёшли тўпурар келаси ёз Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлиги айтилмоқда.
Ҳарри Кейн “Бавария” 2023 йилнинг ёзида “Тоттенхэм”дан кўчиб ўтган эди. Тажрибали ўйинчи шундан бари барча турнирларда 106 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 103 та гол ёздириб қўйди. Ҳарри Кейннинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар