Бизга ўтсанг, маошинг етти карра ошади!

“Реал Сосьедад” футболчиси Такефуса Кубода фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш варианти пайдо бўлди.

Daily Express нашрининг маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” япониялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Манчестерликлар 22 ёшли ҳужумкор футболчига агар январь ойининг ўзида Англияга кўчиб ўтишга розилик берса, маошини етти баравар оширмоқчи.

Кубо аслида “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликларнинг асосий таркибига кира олмаган футболчи бир неча мавсум турли жамоаларда ижарада юрди. 2022 йилнинг ёзида “Реал Сосьедад” Кубони 6,5 миллион еврога харид қилганди.

Бугунги кунда ишлари юришиб кетган Кубонинг трансфер нархи 60 миллион еврога кўтарилди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!