Бизга “Рома” мураббийи керак

  • 9 июнь, 2022, 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионати вакили “Лилль” тез орада португалиялик мутахассис Паулу Фонсекани бош мураббий қилиб тайинлашни режалаштирмоқда.

Tecno

Бу мутахассис ўтган йили ёзда “Рома”ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

Манбаларнинг таъкидлашича, томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди. Фонсека Европа клубларидан бирини бошқариш истагида юрганди. “Лилль” таклифи унга маъқул келди.

Фонсекага анчадан бери Шимолий ва Жанубий Америка клублари оғиз солаётган эди. Лекин тажрибали мураббий уммонортига кетишни истамади.

Фонсека мураббийлик фаолияти давомида “Порту”, “Брага”, “Пасуш” ва Донецкнинг “Шахтёр” клубларини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!