Бизга Роналду керак эмас!

“Ювентус” ҳужумчичи Криштиану Роналдунинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Туринликлар Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин катта маош олаётган португалиялик юлдузни сотиб юбориши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Роналдуга харидорлар орасида “Реал”нинг ҳам номи зикр этилди. “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес бу масалага аниқлик киритди.

- Роналду “Реал”га қайтмайди. Бунда ҳеч қандай мантиқ йўқ. Унинг “ювентус” билан шартномаси бор, - деди “Реал” раҳбари Флорентино Перес.

36 ёшли Роналду жорий мавсумда “Ювентус” таркибида барча турнирларда 32 та гол уриб, бешта голли пас оширган. Ўз вақтида, Криштиану “Реал” билан Чемпионлар лигасида тўрт бор ғолиб  чиққан ва тўрт марта “Олтин тўп”га сазовор бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар