Бизга ё Бензема, ёки Фирмино керак!

Mirror нашри “Челси” яқинда трансфер қилинган Кристоф Нкункунинг кетма-кет жароҳат олаётганидан хавотирда. Мутасаддилари Нкунку йўқлигини билдирмайдиган ҳужумкор футболчига эҳтиёж сезмоқда.

Ана шу мақсадда “аристократлар” қишки трансферлар вақтида тажрибали ўйинчи олишни режалаштирган.

“Челси” эътиборини Саудия Арабистонидан кетиш ҳаракатига тушиб қолган Карим Бензема ва Роберто Фирминога қаратди.

Аслида “Челси” январдаги трансферларга асосий нишон сифатида Эйван Тоунини белгилаган эди. Бироқ саккиз ойлик дисквалификацияни ўтаб бўлган форвард жамоаси “Брентфорд”ни қийин вазиятда ташлаб кетишни истамади.

Энди лондонликлар ҳужумчи масаласини Бензема ёки Фирминони ижарага олиш орқали тезкор тарзда ҳал қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!