Блаттерни хафа қилишди
Ads

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттернинг сўзларига кўра, ташкилотнинг ҳозирги президенти Жанни Инфантино ҳурматсизлик қилмоқда экан. Гап шундаки, Инфантино Блаттернин на телефон қўнғироқларига ва на электрон мурожаатларига жавоб қайтаради.

Жанни ФИФА бошлиғи этиб тайинлангандан сўнг биз яхши муносабатда эдик ва ҳаттоки, у уйимда ҳам қолган эди. Мен унга ФИФАда чиқиши керак бўлган қарорларда сезилар-сезилмас фарқ борлигини айтганман. У менинг саволларимга кўриб чиқишга ваъда берган эди, аммо якунда бунга қайтмади. Қўнғироқ қилдим ва ҳат хам юбордим.

– Мен янги президентнинг собиқ ўтмишдошига бундай ҳурматсизлик қилганини ҳеч қачон кўрмаганман, – дея Блаттер сўзларига иқтибос келтиради BBC нашри.