Блинд яна
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Дейли Блинд яна “Аякс” сафига қайтиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли голландиялик футболчи қадрдон жамоасига қайтиши учун маошининг камайишига ҳам тайёр. Айтиш лозимки Блинднинг МЮдаги ҳозирги маоши ҳафтасига 120 минг фунтни ташкил этади.

Маълумот учун, Блинднинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Блиндни 2014 йил айнан “Аякс” клубидан 13,8 млн фунт эвазига харид қилган эди. Бироқ, жамоа бошқарувига Жозе Моуриньо келгач Блинд асосий таркибдаги ўрнини бутунлай йўқотди.