Боатенг "Фиорентина"га ўтиши мумкин
"Фиорентина" клуби "Сассуоло"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенгни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “бинафшаранглилар” 32 ёшли ганалик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга жалб этишмоқчи. Улар катта эҳтимол билан Боатенгни ижарага олишлари кутилмоқда.
Маълумот учун, Боатенг ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Барселона”да ижарада ўтказди ва 4та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг “Сассуоло” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар