Боатенг Германия терма жамоасига қайтмоқчи

“Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг Германия терма жамоасига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

“Бош мураббий Европа чемпионатига ёшартирилган таркиб билан бормоқчилигини аниқ тушунтириб қўйган деб ўйлайман. Бу Йоахим Лёвнинг қарори ва уни ҳурмат қиламан. Устига-устак футболда нималар бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар терма жамоага чақиришса, буни рад этмайман”, - дейди Боатенг.

Маълумот учун, 31 ёшли Боатенг Германия терма жамоасида жами 76 ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!