Боатенг жаҳон чемпионатининг финал баҳсида "Бавария"га ёрдам беролмайди

  • 10 Feb 22:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Tecno

Sport Bild нашрининг ёзишича, бугун 32 ёшли футболчи 25 ёшли собиқ севгилиси Касия Ленхардтнинг кутилмаган вафоти ҳақида хабар топгач, зудлик билан Германияга жўнаб кетган.

Жасад моделнинг уйидан топилган. Полиция ўлим жиноий характерга эга эканлигини ҳали хабар бермади. Эҳтимол, у ўз жонига қасд қилган бўлиши ҳам мумкин.

"Бавария" устози Ханс Флик Боатенг Қатардан учиб кетганини тасдиқлади: "Биз бу янгиликдан ҳайратда қолдик. Жером уни уйига қўйиб юборишини илтимос қилди. У таркибда бир муддат бўлмайди".

Comments

You must be logged in to commet!