Бобир Абдиҳолиқов 3 та рекорд ўрнатди, 2тасини такрорлади

Якунланган мавсумни Беларусь Олий лигасида ўтказган Бобир Абдиҳолиқов 26 та гол билан чемпионат тўпурари бўлганидан хабарингиз бор.

Ушбу кўрсаткич орқали легионеримиз элитада 3 та рекорд қайд этди ва иккитасини такрорлади. Айни вақтда у қуйидаги натижалар бўйича тенгсиз бўлиб турибди:

Меҳмонда урилган голлар — 16;
Легионерлар орасида мавсумда энг кўп гол урган — 26;
Легионерлар орасида гол+пас бўйича энг юқори балл — 32.

Шунингдек, Бобир мавсумдаги дубллар сони ва учрашувда жамоасига ғалаба келтирган голлар бўйича ўрнатилган рекордларни такрорлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
23/11/2022 08:56
Қойил
Shunchaki Realist
23/11/2022 07:31
Nimaga termaga chaqirilmaydi shu rekordchi o‘yini yaxshi bo‘masa chetda o‘ynamaydiku