Бобо-Усмон чорак финалда иорданиялик боксчини синовдан ўтказади
Хабарингиз бор айни кунларда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина мусобақанинг -69 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Бобо-Усмон Батуров ҳамда АҚШлик Деланте Жонсон ўртасидаги жанг ўз ниҳоясига етди. Ушбу жангда вакилимиз ғалабани қўлга киритди.
Энди Бобо-Усмон чорак финалда иорданиялик Эшеш Зиёдга қарши рингга кўтарилади. Айтиш керакки, вакилмиз мусобақанинг 3-рақамли боксчиси сифатида қайд этилган, Зиёд эса 9-рақамда қайд этилган. Улар ўртасидаги жанг эртага бўлиб ўтади.
Фикрлар