Бобоусмон Батуров ярим финалда мағлубиятга учради

Иорданияда давом этаётган лицензион турнирнинг ярим финал  босқичда -69 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз Бобоусмон Батуров ҳам рингга кўтарилди. Унга мазкур босқичда мезбон Ҳуссейн Иашаш рақиблик қилди.

Илк Олимпиада йўлланмасини тақдим этган ҳамюртимиз иштирокидаги жанг жуда шиддатли бўлди. Юртдошимиз ўз услубида тинмай босим уюштирган бўлса, Иашашни кўп сонли мухлислар қўллаб-қувватлаш эвазига катта иштиёқ билан ҳаракат қилди.

Якунда, афсуски Батуров имкониятни бой бериб қўйди ва у турнирдаги иштирокини якунлади. Лекин ўз олдига қўйилган асосий вазифа Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга кирита олди. Қолаверса, бронза медалига ҳам эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Jenjayev
10/03/2020 17:23
shaxram qayerdasan bizni qutaar
Maks Kross
10/03/2020 16:27
Шуям боксчида ноль техника ракосаку куйним айниди жангидан