Бобоусмон Ботуровдан мағлубиятга учраган боксчи: Ота-онамнинг кўзига қандай қарайман?!
69 кг вазн тоифасидаги финалчи Жавлонбек Йўлдошев жангдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Ғалабага эришиш, рақибимдан устунлик қилиш учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Лекин ҳакамларнинг қарорига кўра, мағлубман.
Энди уйга бориб, хатоларимни кўриб чиқаман ва ўз устимда қаттиқроқ ишлайман.
Мағлуб бўлганимни билганимда қилган меҳнатларим кўз олдимга келди. Кейин ота-онам ва мураббийимни ўйладим. “Энди уларнинг кўзига қандай қарайман?”, - деган саволни ўзимга бердим.
Мураббийим руҳиятимни туширмаслигимни, энди бор эътиборимни 2024 йилда бўладиган Олимпия ўйинларига қаратишим кераклигини айтди”, - деди спортчи.
Фикрлар