Бобур Акбаров "Қўқон-1912" билан хайрлашди

“Қўқон-1912” клубида ҳам ўзгаришлар юз беряпти. Шу кунгача жамоани айрим ўйинчилар тарк этганди ва бу ҳол ҳамон давом этмоқда.

Жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланган марказий ҳимоячи Бобур Акбаров ҳам “Қўқон-1912” клубини тарк этгани ойдинлашди. Бу ҳақида футболчи Sports.uz сайтига маълум қилди. Боз устига унинг жамоа билан тузган шартномаси ҳам тугаганди.

акбаров_1

Акбаров қўқонликлар шарафини икки йил давомида ҳимоя қилди. Ўтган мавсумда эса у Суперлиганинг 18 та учрашувида майдонга тушди.

Айни пайтда ушбу ўйинчига айрим клублардан жиддий таклифлар тушган. Тез орада футболчи кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!