Бобур Акбаров хориждан тушган таклифларни нима учун рад қилди?

“Қўқон-1912” клубини тарк этган ҳимоячи Бобур Акбаров янги мавсумни қайси клубда бошламоқчи? Айни чоғда унга Суперлигадан 2 та аниқ таклиф тушган. Шунингдек, “Турон” жамоаси ҳам Акбаров учун жиддий курашмоқда.

Булардан ташқари футболчига четдан ҳам таклифлар бор. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, унга Ҳиндистон, Малайзия ва Бангладеш чемпионатларидан чорловлар бўлган. Шу сабабли Бобурнинг олдида яна легионерга айланиш имконияти бор эди. Бироқ футболчи пандемия билан боғлиқ вазият туфайли четга кетишни истамади.

акбаров1_2

Ёдингизда бўлса, Акбаров 2017 ва 2018 йилги мавсумларни Малайзияда “Куала-Лумпур” жамоасида ўтказган.

Футболчи катта эҳтимол билан бу йил “Турон” клубида тўп суриши мумкин. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!