“Бобур Арена”да майдон чимини янгилаш ишлари бошланди (фото)

Биласиз, сўнгги йилларда ЎзПФЛ клублар олдидаги инфратузилма бўйича талабларни қатъийлаштириб бормоқда. Жумладан, майдонлар сифатини яхшилаш бўйича ҳам клубларимиз жиддий иш олиб боришлари талаб этиляпти.

Жорий мавсумда Фарғонадаги “Истиқлол” стадиони, Тошкентдаги “Жар” ўйингоҳи, Бухородаги “Бухоро” спорт мажмуаси, шунингдек Урганч шаҳридаги “Хоразм” спорт мажмуаси майдони янгиланиб, яна мухлисларни ўз бағрида қабул қила бошлади.

Келаси мавсумда ҳам бу борада қатъий иш олиб бориш кўзда тутилмоқда. Жумладан, айни пайтда пойтахтимиздаги “Бунёдкор” ва Жиззахдаги “Сўғдиёна Марказий” стадионида майдон чимини янгилаш ишлари айни авж палласида.

Шунингдек, куни кеча Андижондаги “Бобур Арена” стадионида ҳам чимни алмаштириш ишлари бошлаб юборилди.

бобур1

бобур2

бобур3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!