Богдан ғалабадан, Пантожа ва Двалишвили эса камаридан маҳрум бўлди!

  • 07.12.2025 10:47
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган "UFC 323" турнири якунланди. Иштирокчилар  мухлисларга шиддатли ва муросасиз жангларни тақдим этди. 

Tecno

Қуйида қайд этилган барча натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Майрон Сантос 3-раундда Муҳаммад Наимовни нокаут қилди;

Мансур Абдул-Малик 1-раунддаёқ Антонио Троколини бўғиб қўйди; 

Иво Бараньевски 1-раунддаёқ Ибо Асланни даҳшатли тарзда нокаутга учратди;

Жэлин Тёрнер 1-раундда Эдсон Барбозани нокаут қилди;

Брунно Феррейра ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Марвин Ветторини мағлуб этди;

Фарес Зиам 2-раунднинг охирги сонияларида Назим Садыховни  нокаутга учратди;

Мэйси Барбер ҳакамларнинг якдил қарори билан Карина Силвадан устун келди;

Крис Данкан 1-раунддаёқ Терренс МакКинни сабмишн орқали енгди;

Мануэль Торрес 1-раунддаёқ Грант Доусонни финиш қилди;

Богдан Гуськов ва Ян Блахович ўртасидаги жанг дурранг билан якунланди;

Пэйтон Тэлботт ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Генри Сехудони мағлуб этди;

Тацуро Тайра 2-раундда Брэндона Моренони техник нокаутга учратди;

Александр Пантожа биринчи раундда қўлини синдириб олди ва ғалаба Жошуа Ванга тақдим этилди;

Пётр Ян ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Мераб Двалишвили устидан ғалаба қозонди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!