Богдан Гуськов билан жанги бекор бўлгач Ян Блахович нималар деди?

  • 18.04.2026 20:43
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ян Блахович ва ММАчимиз Богдан Гуськов тўқнашуви 10 май куни "UFC 328" турнирида ўтказилиши керак эди. Бироқ польшалик тиззасидан олган жароҳати сабаб баҳс бекор қилинди.

Шундан сўнг Блахович вазиятга ўзи изоҳ берди.

"Келаси ҳафта АҚШда бўлишим керак эди, лекин режаларни ўзгартиришга тўғри келди. Бундан ғазабдаман. Сўнгги спарринг раунди, нотўғри позиция ва тиззага тепиш – менискнинг ёрилишига олиб келди. Энди иложи борича тезроқ қайтишга ҳаракат қиламан. Кутинг, мен, албатта, қайтаман", - деб ёзди польшалик.

Маълумот учун, Блахович баҳсдан ечилгач, UFC Иво Бараниевскига Богдан Гуськов билан жанг қилиш таклифини юборди. Бироқ ҳозирга қадар берилган жавоб ҳақида хабарлар мавжуд эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!