Богдан Гуськов: "Кейинг рақибим ва ўзаро жанг санаси маълум, бироқ..."
UFC жангчиси, ҳамюртимиз Богдан Гуськов кейинги режалари ҳақида гапирди.
"Яқинда бўлиб ўтган жангимдан жароҳатларсиз чиқдим. Ҳозир ҳам ҳаммаси жойида. Айни пайтда кейинг рақибим ва ўзаро жанг санаси маълум, бироқ ҳали шартнома имзоланмаган. Ўйлайманки, тез орада янгиликлар бўлади. Ҳозир ресурс тўплаяпмиз, кейин эса - газ!" – деди вакилимиз.
Эслатиб ўтамиз, Богдан Гуськов охирги бор "UFC 323" турнирида Ян Блаховичга қарши октагонга кўтарилиб, ўзаро дурранг қайд этганди.
Фикрлар