Богота кортлари Астра Шармага ёқиб қолди

Австралиялик Астра Шарма Богота шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи давра босқичидан муваффақиятли ўтиб олди.

Шарма ушбу даврада америкалик Шелби Рожерсга қарши кортга чиқиб, уч сетда – 6:3, 6:7, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа "Claro Open Colsanitas" турнирининг иккинчи даврасида Шарма польшалик Магда Линеттни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!