Бокс: 7 нафар ёш боксчимиз Осиё чемпионати финалига йўл олди

  • 16 ноябрь, 2019, 17:32
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун, қитъа чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу босқичга қадар етиб келган 14 иштирокчимиз орасида 7 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Демак, ҳозирча бизда еттита бронза медали мавжуд. Умуман олганда 14 та медални қўлга киритиб улгурдик. Фақат нечтаси олтин ва кумуш бўлишини финал жангларидан сўнг, билиб оламиз. Ўйлаймизки, финалга йўл олган барча юртдошларимиз мусобақанинг юқори пробали медалини қўлга киритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!