Бокс: AIBA Жаҳон кубоги турнирини ташкил этмоқчи...У қай тарзда ўтади?

  • 5 ноябрь, 2019, 14:59
  • 0
  • Бокс

Халқаро ҳаваскор бокс уюшмаси (AIBA) Жаҳон кубогини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деди Россия бокс федерацияси бош котиби, AIBA ижроия қўмитаси аъзоси Умар Кремлёв. Шунингдек, у Россия ушбу турнирни 2020 йилда ўтказмоқчи эканлигини таъкидлади.

"Билишимча, AIBA Жаҳон кубогини ўтказишни режалаштирмоқда. Жаҳон кубоги жамоавий мусобақага айланади. Aгар, AIBA нинг бу ғояси амалга ошса, унда биз 2020 йилда мусобақани ўтказиш ҳуқуқини олишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, турнир мамлакатимизнинг бир нечта минтақаларида бўлиб ўтади ва биз аллақачон финал учун жойни танлаламоқдамиз”,- дея РИА Новости Кремлёвнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз: Россия жорий йилда эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Екатеринбургда, аёллар бўйича Улан-Удэ шаҳрида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!