Бокс: Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг умумжамоа ҳисобидаги кучли учлиги билан танишинг

Бокс бўйича Россия аёллар жамоаси Улан-Удэ шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Жами учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритган россияликлар жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлашди.

Иккинчи ўринни битта олтин, учта кумуш ва битта бронза билан хитойлик қизлар эгаллади. Туркия терма жамоаси эса битта олтин ва иккита кумуш билан кучли учликка якун ясашди.