Бокс: Барча Олимпиадаларда медаллар жамғариш борасида қай мамлакат етакчи ёхуд Ўзбекистон қайси ўринда?

Маълумки, спорт оламидаги энг катта турнир, шубҳасиз Олимпиада ҳисобланади. Мазкур тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишни бошлагандан буён бир қатор спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олишга улгуришди. Энг кўп медалларни эса албатта боксчиларимиз қўлга киритишган.

Бугун, биз барча Олимпиадалар тарихига эътибор қаратиб, умумий медаллар жамғариш бўйича 20 таликдан ўрин олган мамлакатларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу кетма-кетликдан ҳозирда мавжуд бўлмаган, Собиқ Иттифоқ ҳамда ГДР республикалари ҳам ўрин олган.

Хабарингиз бор, бизнинг боксчилармиз мустақилликдан сўнг, Олимпиадада иштирок этишни бошлаган. Ҳозирда жами 14 та медаль билан 18-ўринда бормоқдамиз. Осиё мамлакатлари орасида эса, Қозоғистон ҳамда Таиланддан сўнг, учинчи поғонани забт этганмиз.

1.АҚШ - 50 та олтин, 24 та кумуш, 40 та бронза, жами: 114та

2.Куба – 37 та олтин, 19 та кумуш, 17 та бронза, жами: 73 та.

3.Буюк Британия – 18 та олтин, 13 та кумуш, 25 та бронза, жами: 56 та.

4.Италия -15 та олтин, 15 та кумуш, 17 та бронза, жами: 47 та.

5.Собиқ Иттифоқ – 14 та олтин, 19 та кумуш, 18 та бронза, жами: 51 та.

6.Россия – 10 та олтин, 5 та кумуш, 15 та бронза, жами: 30 та.

7.Венгрия – 10 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами: 20 та.

8.Польша – 8 та олтин, 9 та кумуш, 26 та бронза, жами: 43 та.

9.Аргентина – 7 та олтин, 7 та кумуш, 10 та бронза, жами: 24 та.

10.Қозоғистон – 7 та олтин, 7та кумуш, 8 та бронза, жами: 22 та.

11.Франция – 6 та олтин, 9 та кумуш, 10 та бронза, жами: 25 та.

12.ЖАР- 6 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза, жами: 19 та.

13.ГДР – 5 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами: 13 та.

14.Германия – 4 та олтин, 9 та кумуш, 10 та бронза, жами: 23 та.

15.Болгария -4 та олтин, 5 та кумуш, 9 та бронза, жами: 18 та.

16.Таиланд- 4 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза, жами: 14 та.

17.Украина - 4та олтин, 3 та кумуш, 7 та бронза, жами: 14 та.

18.Ўзбекистон – 4 та олтин, 2 та кумуш, 8 та бронза, жами: 14 та.

19.Жанубий Корея – 3 та олтин, 7 та кумуш, 10 та бронза, жами: 20 та.

20.Канада – 3 та олтин, 7 та кумуш, 7 та бронза, жами: 17 та.