Бокс бўйича жаҳон чемпионатида дастлабки йўқотиш
Ads

Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинги кунги беллашувларида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилган эди.

Мусобақанинг кундузги баҳсларидан ўрин олган энг оғир вазнли (+91 кг) боксчилар иштирокидаги жангда ҳамюртимиз Жамшидбек Махамадалиев украиналик Кирило Стоианчевга имкониятни бой бериб қўйди ва муддатидан олдин турнир билан хайрлашди.

Вакилларимиз иштирокидаги иккинчи қарама-қаршиликда эса Жавоҳир Тоғаймуродов (-91 кг) бошқа бир украиналик Марат Григорянни учинчи раундда нокаутга учратиб, чорак финалга йўл олди.