Бокс бўйича ЖЧ. Бугун Миразизбек Мирзаҳалиловнинг рақиби аниқланади
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) бокс бўйича Жаҳон чемпионатидаги ўз иштирокини 2-раунддан бошлайди.
Ҳамюртимиз -57 кг вазн тоифасида еттинчи рақамли боксчи сифатида сараланган. Кейинги босқичда у Дуглас де Андраде (Бразилия) - Ярослав Иванов (Польша) қарама-қаршилиги ғолиби билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, Миразизбек Мирзахилилов Екатеринбургда ўтаётган Жаҳон чемпионатига Осиё чемпиони сифатида ташриф буюрган.
Фикрлар