Бокс бўйича ЖЧ. Санжар Турсунов мусобақани бразилиялик боксчига қарши жанг билан бошлайди

  • 10 сентябрь, 2019, 22:55
  • 0
  • Бокс

Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 та вазн тоифасида иштирок этмоқда. Жумладан -91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Санжар Турсунов қуръа натижасига кўра, курашни иккинчи босқичдан бошлаши маълум бўлган эди.

Боксчимизнинг мазкур босқичдаги рақиби маълум бўлди. 1/32 финал босқичида Делви Жулиодан 5:0 ҳисобида устун келган бразилиялик Абнер да Силва навбатдаги босқичда Турсуновга қарши рингга кўтарилади.

Мазкур жанг 15 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!