Бокс бўйича ЖЧ.Мирзаҳалиловнинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди

Бундан бироз олдин -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзҳалилов  бразилиялик Дуглас де Андрадени катта устунлик билан 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга йўл олгани борасида хабар берган эдик,

Вакилимиз мазкур босқичда марокашлик Муҳаммад Ҳамут билан куч синашадиган бўлди. Ушбу жанг 17 сентябрь куни кечки дастур доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)