Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида Рио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари қатнашмоқда (фото)

  • 24 ноябрь, 2016, 18:15
  • 0
  • Бокс

Бугун, 24 ноябрь куни Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги мусобақалар тақвимидан ўрин олган, жорий йилнинг якуний чемпионатида Бразилия мезбонлик қилган Рио Олимпиадасининг ғолиб ва совриндорлари ҳам иштирок этишади.

Мазкур мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 20 жамоа таркибида 215 нафардан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтариладилар. Беллашувлар 30 ноябргача давом этади.

Очилиш маросимидан фоторепортаж

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!