Бокс бўйича "Қитъалар жанги" мусобақаси финали олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди (фотогалерея)

Хабар бериб ўтганимиздек, Россиянинг Москва шаҳрида профессионал йўналишда "Қитъалар жанги" мусобаси бўлиб ўтмоқда. 3-тур якунига кўра, энг кўп очко жамғарган Россия ва мураббий Равшан Ходжаев бошчилигидаги Осиё жамоалари финал босқичида куч синашади.

Баҳслар олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Финал босқичи 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси тунги соат 1:00 да бошланади ва Россиянинг "Первый" канали орқали намойиш этилади. Жуфтликлар қуйидагича кўриниш олган:

-63 кг. Александр Девятов (13-0, КО 12) – Баходур Усмонов (2-0, Тоджикистон);
-68 кг. Харитон Агрба (8-0, КО 5) – Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон);
-75 кг. Павел Сосулин (7-0, КО 2)– Сапарбай Айдаров (7-0, КО 2, Қозоғистон);
-80 кг. Павел Силягин (10-0, КО 5) – Одилжон Аслонов (2-0, КО 1, Ўзбекистон);
-90 кг. Муслим Гаджимагомедов (1-0, КО 1) – Мадияр Сайидраҳимов (1-0, Ўзбекистон).

1

2

3

5

6

7

8

9

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!